Блоггер катта шов-шувларга сабаб булган фильмни ўзбек тилига таржима ва дубляж қилдирди

ноя 01 / 2019

alt

Хабарингиз бўлса, бир неча ой муқаддам Alimoff канали бу йил жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган, Юрий Дудьнинг Колыма қўрқувларимиз ватани (Колыма родина нашего страха) ҳужжатли фильмини ўзбек тилига профессионал таржима ва дубляж қилишга қарор қилганини айтганди.

Айрим сабабларга кўра мазкур картинанинг таржимаси ва дубляжи анча чўзилиб кетди. Ижтимоий тармоқларда унга қизиқувчилар кўпайиб, фильмнинг ўзбек тилидаги вариантини сўровчиларга уни октябрь ойида тақдим қилишга вдада берилганди.

Ва ниҳоят, октябрнинг сўнги кунида Колыма – қўрқувларимиз ватани (Колыма – родина нашего страха) ҳужжатли фильмининг ўзбек тилидагиси эълон қилинди.

Маълумот учун: ушбу фильм Сталин репрессиялари, қатағон даврлари, сургунлар хақида ҳикоя қилади. У хозиргача 17 млн. мартта кўрилган. Бу эса фильмнинг томошабинларда анча қизиқиш уйғотганидан далолат беради.

Ушбу фильмни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *