"Бойсун баҳори" бошланди

апр 27 / 2019

alt

Бойсун туманидаги Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган фольклор-этнографик жамоалар ўз санъатини кенг намойиш этиб, ўзаро баҳслашмоқда.

alt

Хушманзара табиат қўйнида ташкил этилган кураш мусобақаси, арқон тортиш, тош кўтариш, қўчқор, хўроз уриштириш, варрак учириш ва бошқа халқ ўйинлари ўтказилмоқда. Ҳар бир ҳудуд учун ажратилган майдонларга ўрнатилган ўтов уйлар атрофида ноёб миллий ҳунармандчилик буюмлари, турли асори-атиқалар намойиш этилмоқда. Тасвирий ва амалий санъат, миллий таомлар, либослар кўргазмалари ташкил этилган.

alt

Сержило тоғлар қўйнида байрамона безатилган адирнинг яна бир саҳнасида бахши-шоир, оқин ва жировлар кўрик-танлови авж олаётган бўлса, бошқа саҳналарида театрлаштирилган саҳна асарлари томошабинларга ўзгача завқу шавқ улашаётир.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *