"Эътироф-2015" миллий мукофоти 21 декабрда топширилади

дек 20 / 2015

alt

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур маросимда бу йил номинациялар сони жами 23 тани ташкил этяпти.

Мукофотга лойиқ номзодларни мамлакатимизнинг таниқли санъат арбоблари – санъаткорлар, бастакорлар, журналистлар, спорт усталаридан ташкил топган жами 40 кишилик ҳайъат аъзолари аниқлаб беради, деб хабар беради qalampir.uz.

Сайтнинг ёзишича, маданият ва санъат, спорт, ТВ ва радио соҳасидаги ижодкорларни тақдирлаш мақсадида ўтказилиб келинаётган “Эътироф” мукофотига ўтган йилларда мухлислар томонидан катта қизиқиш билдирилган эди. Бу йил эса бу мукофотнинг ўтказилаётганидан бехабарлар ҳам йўқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Эътироф-2014" мукофоти 26 декабрда топширилган эди.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *