Ўзбек киноижодкорларининг "Саодат" сериали Гран-прига сазовор бўлди

сен 09 / 2019

alt

Ўзбекистон Миллий Телерадиокампанияси "Ўзбектелефильм" ДУК сериаллари Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган "Славян эртаги" номли Евроосие кинотелефестивалида бир неча мукофотлар совриндори бўлди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги хабар бермоқда.

Телесериаллар ичида "Саодат" телесериали Гран-прига сазовор бўлди. Сериал режиссёри Музаффар Эркинов энг яхши режиссёрлик иши учун,  Муқаддас Усмонова  энг яхши сценарий муаллифи учун тақдирланди.

Шунингдек, Хуршид Ҳасанов “Ўгай она” телесериалидаги энг яхши режиссёрлик иши учун махсус совринга эга бўлган.

Маълумот учун, "Славян эртаги" кинофестивалида 180 дан зиёд фильм ва сериаллар иштирок этган.