Халқаро жаз фестивали Тошкентда дунёга машҳур юлдузлар иштирокида ўтмоқда

апр 16 / 2019

alt

Жаз — ноанъанавий ижро, ижодий янгилик ва қатор санъатлар уйғунлиги мужассам этилган ижодий йўналишдир. У ўзига хос оҳанглари, талқини билан таъсирли, жозибали ва тингловчига севимлидир. Апрель  ойида дунёнинг кўплаб мамлакатларида жаз фестиваллари ўтказилади. Юртимизда ҳам айни тадбир катта тайёргарлик ва юқори кайфиятда бўлиб ўтмоқда.

Фестивал доирасида жаз санъатининг дунёга машҳур намоёндалари иштирокида  20 га яқин концерт бўлиб ўтади, шунингдек, мусиқа ва санъатга ихтисослашган таълим даргоҳлари ўқувчи ҳамда талабалари учун маҳорат дарслари ташкил этилади.

Дунёга машҳур хонандалар Барна Пели, Абс, Иван Гунаван, Шафели Алварес, Малколм Брафф, Клер Юненэн, Эфе Турумтау, Никола Зариц, Арун Гхош, Омри Мор, Берихоним Абате ва Лоунлар ўзининг  жаз қўшиқлари билан кўпчиликка севимли бўлиб улгурган. Фестивалда иштирок этиш давомида сиз ушбу ижодкорлар билан учрашиш, суҳбатлашиш ва ижодини бевосита кузатиш имкониятига эга бўласиз.

ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси каби қатор ташкилот ва таълим муассасалари ҳамкорлигида ўтказилаётган фестивал дастури билан иловада танишинг ҳамда ўзингизга қизиқарли бўлган тадбирларда иштирок этинг

UZB: https://drive.google.com/open?id=13Bw5TLvRdy3L_SGOy_2VHC3_RysUiJfs

ENG: https://drive.google.com/open?id=19BLgi1zEoBDYk9Jo2vkaleJhJLTCcaa1

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *