Хонанда Шаҳло Аҳмедова лицензиясидан айрилди

ноя 13 / 2018

 

– “Летние дожди” клипида менталитетига зид бўлган, йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини очиқ-ошкора ифода этгани учун 13 ноябрдан лицензияси тугатилди

alt

Яқинда “Летние дожди” қўшиғига ишланган видеоклипни премьера қилган хонанда Шаҳло Аҳмедованинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" ахборот хизмати хабар берди.

"Хонанданинг “Летние дожди” деб номланган видеоклипида миллий маънавиятимизга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун  халқимиз менталитетига зид, шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай, йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини очиқ-ошкора  ифода этиб, буни андишасизларча  тасвирга олиб кенг оммага намойиш этган.

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб, Аҳмедова Шаҳло Бахтиёр қизига 2017 йил 11 июлдаги  МР-02-сон бўйруғига асосан берилган АА-сериа, №0064-сон лицензияси жорий йилнинг 13 ноябрь кунидан тугатилганлигини маълум қиламиз", – дейилади хабарда.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *