"Катта Лангар Қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар" номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

мая 13 / 2019

Ўзбекистон туризмига оид янги лойиҳага қўл урилди

Туризмнинг ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, Ўзбекистоннинг бой маданий меросини асраш ва ўрганиш мақсадида 30 қисмдан иборат “Катта Лангар Қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.
 
Мазкур кенг қамровли лойиҳа Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Дин ишлари бўйича қўмита, “ББC” телерадиокомпаниясининг Ўзбек хизмати, “Севимли” телеканали кабилар билан ҳамкорликда амалга оширилди. Фильмнинг дастлабки қисмлари айни вақтда эфирга узатилди. Қолган қисмлари ҳам кейинги кунларда томошабинлар эътиборига ҳавола этиб борилади.
 
“Катта Лангар Қуръони” Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербургдаги Шарқ қулёзмалари институтида сақланмоқда. Бизгача етиб келган 81та саҳифаси бир неча аср илгари юртимизга олиб келинган ва узоқ вақт давомида Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Катта Лангар қишлоғидаги Лангар ота зиёратгоҳида сақлаб келинган. Тахминларга кўра, қулёзманинг умумий ҳажми 206 саҳифа бўлган. Айни вақтга қадар Ўзбекистон Мусулмонлар идорасида ушбу қулёзманинг 13та саҳифаси сақланар эди. 
 
Фильмнинг кейинги қисмларида “Катта Лангар Қуръони” нусхасининг яратилиш тарихи, Катта Лангар қишлоғига олиб келиниши билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар ҳикоя қилинади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *