Лола "Эътироф-2015" маросимига таклиф қилинмади

дек 21 / 2015

alt

Тақдирлаш маросими бўлиб ўтаётган бир вақтда хонанда Лола ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:

“Айни пайтда “Истиқлол” саройида “Эътироф” давлат мукофоти бўлиб ўтаяпти. Биз эса “Яраланган қанот” қўшиғига видеоклип суратга олаяпмиз. Мен таклиф қилинган меҳмонлар рўйхатида йўқман, бироқ менинг кадримда (клипдаги кадр - UZ24 изоҳи) “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АКТРИСАСИ” Юлдуз Ражабова!”

Сўнг Лола актрисани табриклаб, шундай кунда уни ёнида бўлгани учун миннатдорлик билдирган ва ушбу суратни жойлаган.

alt

Савол туғиладики, “Йилнинг энг яхши актрисаси” номинациясида ғолиб деб топилган актриса Юлдуз Ражабова “Эътироф” мукофотининг тақдирлаш маросимида иштирок этмадими?

Ҳа, актриса мазкур маросимда “съёмка”да бўлгани сабабли қатнаша олмади. Бу ҳақда маросимнинг ўзида маълум қилинди. Кўпчиликда пайдо бўлган “қайси съёмкада?”, деган саволга эса Лола аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг июлида "Ўзбекнаво" ЭБ томонидан хонанда Лола Йўлдошеванинг лицензияси тўхтатилган эди.

Фото: Instagram.com

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *