Машҳур ҳинд дизайнери Тошкентда

ноя 16 / 2018

Тошкент мода ҳафталиги доирасида ҳиндистонлик машҳур дизайнер Риту Берининг муаллифлик намойиши бўлиб ўтади.

alt

22 ноябрь куни таниқли ҳинд дизайнери Риту Бери Тошкентда ўз либослар тўпламини намойиш этади. Ритун ҳинд модасининг биринчи хоними деб аташади. Ўз либосларини Парижда тақдим этган илк ҳинд дизайнери ҳисобланади. У яратган либосларни Николь Кидман, Летиция Каста, Мадхури Диксит каби машҳур актрисалар кийган.

alt

Риту шунингдек, Нью-Делидаги Мода технологиялари Миллий институти бошқарув Кенгаши аъзоси бўлиб, ҳинд аёллари ҳаётини яхшилашга кўмаклашадиган Savera Association хайрия ассоциациясининг фаҳрий патрони ҳамдир.  
Tashkent Fashion Week шу йилнинг 21 ноябридан 26 ноябрига қадар бўлиб ўтади.

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
  •  

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *