«Терминатор» фильми продюсери Ўзбекистонда блокбастер суратга олади

июн 03 / 2019

alt

АҚШлик машҳур продюсер Лоуренс Алан Касанофф Ўзбекистон миллий кинокомиссияси аъзолари ҳамроҳлигида Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларини ўзининг навбатдаги фильми учун локациялар танлаш мақсадида кўздан кечирди. 
 
Йўлга қўйилаётган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда Голливуд блокбастерининг бир қисмини суратга олиш ишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Кинематографияни ривожлантириш маркази матбуот хизмати хабар берди.
 
Ўзбекистон миллий кинокомиссияси АҚШлик киноижодкорларнинг республикда мазкур фильмни тасвирга олишини ташкил қилиш ва АҚШдан келган киноижодкорларга тасвирга олиш жараёни давомида тўлиқ кўмак кўрсатиш масаласида келишиб олинди.
 
Маълумот учун, Лоуренс Касанофф «Mortal Combat» франшизаси асосчиси, «Терминатор», «Lego-юлдузлар жанги» каби фильмлар продюсери ҳисобланиб, «Terminator 2: Judgment Day» (Терминатор 2: Қиёмат куни) картинаси учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлган. У Арнольд Шварценеггер бош қаҳрамон ролини ижро этган ва Жеймс Кэмерон режиссёрлик қилган «True Lies» (Чин ёлғонлар) фильмида ижрочи продюсер вазифасини бажарган. Лоуренс Касанофф 1990 йил кинорежиссер Жеймс Кэмерон билан биргаликда «Lightstorm Entertainment» кинокомпаниясига асос солади. Ушбу кинокомпания шу кунгача «Титаник», «Аватар» сингари фильмлар продюсерлиги билан шуғулланган. Лоуренс 200 ортиқ фильмлар яратилишда иштирок этиб, кинобизнесда миллиард доллардан ортиқ маблағ тўплаган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *