Термиз давлат университетида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги нишонланди

фев 15 / 2019

alt

Термиз давлат университетида буюк шоир, тарихчи, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан туркум тадбирлар ташкил этилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати UZ24’га хабар қилди.

Тадбир доирасида “Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Бобур асарларидаги эзгу ғояларнинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга эҳтиром, юрт тараққиётига дахлдорлик ҳисси ва мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантиришдаги аҳамиятини эътироф этдилар. Давра суҳбатида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг замонавий ўзбек санъати, унинг “Бобурнома” асарининг ўзбек маданияти ривожига қўшган ҳиссаси, Бобурнинг мусиқий иқтидори ва мусиқага бағишланган рисолалари ҳақида сўз юритилиб, тадбир иштирокчилари томонидан унинг рубоий ва ғазалларидан ўқилиб,  рубоий ва ғазалларига басталанган куй ва қўшиқлар ижро этилди.

alt

Давра суҳбатидан сўнг Мирзо Бобурнинг ҳаёти ва ижодини ўзида акс эттирган, талабалар томонидан саҳналаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *