Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ёшлар учун янги лойиҳа «Student's party»

апр 18 / 2019

alt

«Тошкент сизни севади» лойиҳаси доирасида ҳар ойнинг ўнинчи, йигирманчи ва ўттизинчи кунлари «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида «Student`s party»  ўтказилади.

Тадбирнинг мақсади Ўзбекистон Президенти томонидан юртимиздаги ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича таклиф этилган 5 та муҳим ташаббусни амалга оширишдир.

Лойиҳада талабалар мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларида ўз қизиқишлари ва истеъдодларини намоён этишади.

Тадбир доирасида «Талабалар  фестивали», «Ниҳол» мукофоти совриндорлари чиқишлари, «Янги юлдузлар» лойиҳаси  иштирокчилари ижросидаги мусиқий композиция ҳамда «DJ» шоу бўлиб ўтади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *