Урганчда "Central Asia – 2019" XIII Халқаро конференцияси ўтказилади

апр 18 / 2019

alt

Шу йилнинг 24-26 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида “Central Asia – 2019”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIII Халқаро конференцияси ўтказилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан 22 апрель соат 14:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникация раҳбар ходимлари, Миллий кутубхона ходимлари, халқаро конференцияда иштирок этувчи маҳаллий ва хориж мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишади.

Тадбирда республикамиздаги ахборот-кутубхона муассасаларининг бугунги кундаги ҳолати, соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, тажрибалари, муаммолари таҳлил қилинади.

Шунингдек, халқаро конференцияда ОАВ вакиллари ва хорижий мутахассисларнинг иштирок этишини таъминлаш, уларнинг молиявий харажатларини қоплаш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Тадбирга журналистлар, мутахассислар ва блогерлар таклиф этилади.

Қўшимча маълумот учун: 90 732 53 59

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *