Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси муддати тугаган. У 76 млн сўм тўлаши лозим — "Ўзбекконцерт"

мая 30 / 2019

alt

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг инстаграм саҳифасида “Ўзбекконцерт” ДМ томонидан лицензияси борасида муаммо бўлаётганини иддао қилиб, асоссиз равишда бир томонлама мурожаат қолдирмоқда. 
 
“Ўзбекконцерт” маълум қилишича, Атажанов Жаҳонгир Сапарбаевич номига берилган лицензия амал қилиш муддати 2019 йилнинг 28 май куни тугаган. Рейтингнинг 2-гуруҳи бўйича давлат бюджетига йиллик 19 867 540 сўм миқдоридаги давлат божи ҳамда хонанданинг ижодий гуруҳ аъзоларига яъни созандаларига (жами 7 нафар) лицензиялари учун ҳар бирига алоҳида йиллик 8 109 200 сўмдан жами 76 631 940 сўм миқдоридаги тўловларни (ушбу тўлов суммаси созандалар сонидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин) 3 кун муддат ичида тўланиши керак. 
 
Шундан сўнг унинг фаолияти яна қонуний равишда давом этаверади, акс ҳолда унинг концерт дастурлари бекор қилинади.
 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамда раҳбариятининг хонандага нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқ ва бу масала у билан тарқалган баҳсли мунозараларга ҳам алоқадор эмаслигини таъкидлади.
 
Хонандалар Жаҳонгир Отажонов ва Абдулла Қурбоновлар борасида юзага келган вазият хонанда Абдулла Қурбоновнинг сафардан қайтиши билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Бундан ташқари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажоновга Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда ножўя хатти-ҳаракатлар билан санъаткорлар ўртасида низо келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи масхаромуз видеоларни тарқатмаслигини сўраган. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *