Зиёрат туризми бир қанча давлат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорилигида ўтказилади

фев 20 / 2019

alt

Аввалроқ, 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрининг Ёшлар Марказида Зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форуми бўлиб ўтишини хабар қилган эдик.

Ушбу форумни ташкил этишдан мақсад, мамлакат сайёҳлик имкониятлари ва салоҳиятини тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бири сифатида халқаро эътироф этишдир.

Форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимияти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда UNESCO ва UNWTO кўмаги остида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *