1 июндан газ ва электр энергияси нархлари оширилмаганига изоҳ берилди

июн 03 / 2019

alt

1 июндан табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархлар оширилмаганлигига изоҳ берилди, деб хабар қилади ЎзА.
 
31 майда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича бозор механизмларига ўтишнинг истеъмолчиларга таъсирини енгиллаштиришга оид янги қарор қабул қилинган.
 
“Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мазкур қарор билан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархларнинг оширилиши бекор қилинди.
 
Мазкур ҳужжатга асосан соҳага оид бошқа янгиликлар ҳам амалиётга жорий этилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг