15 августдан бензин ва дизель ёқилғиси, жамоат транспорти хизмати учун йўл кира нархи қимматлашади

июл 31 / 2019

alt

Ўзбекистонда 15 августдан автобензин ва дизель ёқилғиси нархи ошади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги қарорида белгиланди.
 
Ҳужжатга кўра:
 
– Аи-80 маркали автомобиль бензинининг чакана нархи — бир литри учун 4500 сўм (ҳозир — 4000 сўм, нарх ўсиши — 12,5 фоиз);
 
– дизель ёқилғисининг чакана нархи — бир литри учун 5400 сўм (ҳозир — 4800 сўм, нарх ўсиши — 12,5 фоиз);
 
– ЭКО дизель ёқилғисининг чакана нархи — бир литри учун 5700 сўм (ҳозир — 4900 сўм, нарх ўсиши — 16,3 фоиз) қилиб белгиланди.
 
Аи-91 маркали бензин нархи эса 15 августдан бошлаб биржа савдолари орқали белгиланади (ҳозир бу турдаги автобензиннинг бир литри 4500 сўм).
 
Шунингдек, 15 августдан мамлакатнинг барча ҳудудларида шаҳар жамоат транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) йўловчи ташиш хизматлари учун янги тарифларни жорий этиш ҳақида кўрсатма берилган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *