15 августдан иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилади

авг 01 / 2019

alt

15 августдан бошлаб Тошкентда марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари оширилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» корхонаси хабар берди.

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 20 470 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 5 242 сўмга тенг бўлади. Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 15 228 сўмни ташкил этади.

Марказий иситиш тизими бир ойлик тарифи турар-жой квадрат метри учун 1610,99 сўмдан 1772 сўмгача оширилади. 

Сўнгги марта иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари 2018 йилнинг 8 декабрида оширилганди.

15 августдан ёқилғи-энергетика ресурсларига ҳам янги нархлар ва тарифлар белгиланди.  

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *