2015 йилда Фарғонада 35 балиқчилик фермер хўжалиги ташкил этилди

янв 26 / 2016

alt
Балиқчиликни янада ривожлантириш, унинг захирасини кўпайтириш, интенсив усулда балиқ етиштириш, аҳолини сифатли ва нисбатан арзон маҳсулот билан таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Мутахассислар иштирокида илғор тажрибаларни қўллаш, табиий сув ҳавзалари қирғоқлари атрофига тўр ўрнатиш борасида инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. 87 ҳовузда “қафас” усулида балиқ чавоқлари ўстирилмоқда.

Амалга оширилаётган бундай изчил ишлар самарасида балиқ ва балиқ маҳсулотларини савдо дўконлари, бозор расталарида йилнинг исталган фаслида кўриш мумкин.

Айни пайтда Фарғона вилоятида балиқчиликка ихтисослашган 238 фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *