2016 йил солиқ ставкаларига киритилган ўзгартиришлар

янв 04 / 2016

alt

Мазкур қарор асосида 2016 йил солиқ ставкаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан:

- 2016 йилдан бошлаб мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун фойда солиғини рентабеллик даражасидан келиб чиқиб тўлаш тартиби белгиланди. Унга мувофиқ:

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда - 7,5 фоиз ставкада;

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлганда фойда суммасига - 50 фоиз ставкада солиқ тўлаш белгиланди.

- Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга туширилди.

- Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси ҳам 1 фоизли пунктга пасайтирилиб, 5 фоиз қилиб белгиланди.

- Фаолиятни юритиш жойидан қатъий назар алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, бензин, дизел ва суюлтирилган газни сотувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 4 фоиз миқдорида белгиланди.

- Акциз солиғи ставкалари республикада ишлаб чиқариладиган табиий вино - 5 фоизга, бошқа турдаги винолар –15 фоизга, фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар – 50 фоизга, этил спирти – 20 фоизга, коняк – 22 фоизга, ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари – 15 фоизга, пиво– 25 фоизга, республикада ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғига акциз солиғи 5 фоизга индексация қилинди.

- Норуда қурилиш материалларига (цемент, оҳак, гипс ва бошқа маҳсулотлар хом ашёси) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари бирхиллаштирилиб, ягона 5 фоизлик ставка белгиланди;

- Ягона ер солиғи ставкасини қишлоқ хўжалиги ерларининг қайта ҳисобланган норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорида белгиланди.

- Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ставкаси 7,0 фоиз ўрнига 7,5 фоиз миқдорида белгиланди.

- Уяли алоқа компаниялари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов 1500 сўм (2015 йилда 750 сўм) миқдорида белгиланди.

- Автомобиль хўжалиги тармоғида фаолият юритувчи кичик корхоналар ходимлари сонини 25 тадан 50 тагача оширган ҳолда кичик бизнес субъектларига берилган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиши ҳуқуқи берилди.

- Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ва тўқимачилик саноати корхоналари учун жорий этилган имтиёзларни амал қилиш муддати 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини иккинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда) 1 фоизли пунктга камайтирилиб, 7,5 фоиз қилиб белгиланди;

- Якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди.

- Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг амалдаги ставкаси 15 фоизга индексация қилинди ва солиқнинг асосий ставкаси мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,5 фоиз (2015 йилда 1,3 фоиз эди) миқдорида белгиланди ва мол-мулкни инвентаризация қийматидан келиб чиқиб, бироқ 3 млн.сўмдан кам бўлмаган миқдордан солиқ ҳисоблаш тартиби жорий қилинди.

Шу билан бирга, бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари – 1,8 фоиз миқдорида белгиланди;

Манба: Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати

  • Мехмон
    07 март 2018, 14:06

    мени яшаб турган ховлимда факат узим оилам билан руйхатда тураман дадамни олдинги оилаларидан икки нафар кизлари бор улар турмишга чиккан ва уз оилалари билан яшайди дадамни вафотидан 14 йилдан кегин улар уй жой меросини талаб килиб келишди. 2007 йилдан хозирги пайтгача уй жой солигини тулик узим тулаб тулов когозларини йигиб келаман.Уларни мерос талаб килишга хай даражада хакки бор вахоланки улар 5 6 йошида онаси билан уйдан чикиб кетган.мен уйни кай тартибда уз номимга расмийлаштириб кадастир килишим мумкун

  • Мехмон
    20 октябр 2017, 22:03

    Мен яшаш жоим кишлогда шу ерда дукон очмокчиман дуконда компьютер хизмати ксерокопия хамда канцелярия товарлари сотмокчиман .канчадан содик тулашим керак?

  • Мехмон
    11 октябр 2017, 11:32

    Узимга тегишли турар жойни ун йил олдин кадастрдан утказганмн, кайта утказиш шартми? Кадастир хизмати тулови канча?

  • Мехмон
    21 август 2017, 02:21

    Салом мени саволим менда магазин бор ката мас майдарох магазин документам кимагандим кеча текширип келип документы кигин диеишди ман хар ойда 300000 сум туларканман ман ойида 10000 сумм хам тополмайман одам кам кишлок жой кандай килип тулайман шунча пулни демокчиманки солик магазинлардахам шунча туланадими

  • Мехмон
    12 июн 2017, 16:46

    Савол. Ховлида курилган уй жойни инвентар режаси 33 йил мукаддам вафот этган шахс номида эди, лекин бу уй жойни эгалик килиш хукуки тасдикловчи хужжати булмаган. 2006 йилгача соликда шу уй жойни солик базаси булмаган ва соликлар туланмаган . 2007 йилдан бери шу ховлида мукаддам вафот этган шахс набираси шахсни номига солик базасида СТИР очилиб ер ва уй жой учун солик туланиб келинади. 2006 йилдан бери мазкур ховлида 9 киши руйхатда тургану лекин доимий яшаш жойлари бошка жой булган. 2016 йилда кадастр хизмати томонидан талаб килинган хужжатлар асосида солик туловчининг 10 йиллик патталари мавжудлиги учун хухудий хокимлик томонидан эгалик килиш хукукига хокимлик томонидан карор чикарилган. Мазкур хонадонда 10 йил яшамаганликлари учун эгалик хукукини олган шахс 2016йилда руйхатда турувчиларни фукоролик судига ариза бериб суд карори оркали руйхатдан чикарди. 2017 йилда руйхатдан чикарилган шахслар судга ариза килиб эгалик хукукини тасдикловчи карорни бекор килдириш учун ариза берганлар. Суд эгалик хукукини бекор килишга хаклими. 5 йил давомида солик туловчи ягона мулкдор хисобланадими.

  • Шоиста
    19 мая 2017, 16:30

    Салом! Мен 2017 йил 16 февралда ЯТТ Давлат рўйхатидан ўтдим. Фаолият турим Боғлар,полизлар ва дов-дарахтларни зараркунанда ва касалликлардан химоя қилиш Кимёвий воситалар ишлаб чиқармайман фойдали энтрмафаглар кўпайтираман Биолабаратория очганман Президент қарорига мувофиқ янги очилган ЯТТ ларга 6 ой муддат қатий белгиланган солиқлардан озодлигидан хабардорман, шунга қарамай менга почта орқали Солиқ инспексиясидан ЯТМФ бн шуғулланувчи Жис-й шахс Суғурта бадали 150709 минг ва ЯТМФ бн шуғуллунувчи жис-й шахс. Даромад солиғи 75354 сум деб белгилашибди шу тўғрими илтимос шуни тушунтириб берсангиз қарор ижроси таминланмаяптими солиқ инспексияси қарордан хабардор эмаслигини айтяпти.

  • Мехмон
    05 мая 2017, 13:40

    Ипотека кредити хисобидан бино сотиб олдим кредит карзни тулагунга кадар ойлик маошимдан даромад солик ва бошка туловлар кай тартибда ушланади.

  • Мехмон
    13 феврал 2017, 17:57

    Andijon viloyat Xonabod Shaharida Faolyat olib boruvchi YA.T.T. lar Daromat soligi qancha va nimaga asoslanadi. Axoli soniga qarabmi

  • Мехмон
    06 феврал 2017, 12:19

    Кечирасизлар илтимос саволимга жавобни тезрог йуборсаларинг илож булса

  • Мехмон
    06 феврал 2017, 11:59

    Ассалому алайкум чарчамаябсизларми ман 2017йил Январ ойидан ЯКка тартибдаги тадбиркор булиб шу билан бир каторда хунармандлик уйушмасига азо булдим .сизларга саволим куйдагича мангаман Янги иш бошладим янги тадбиркорга уч йил соликлар олинмайди деб эшитгандим шу тугрими ?яна ман хунармандликка азо булган куним сиз даромат солигидан озодсиз дейишганди энди 50/ даромат солиги тулашимни айтшябди чекка худудда булганим сабаб 1куним 5000сумдан тушса тушаябди нима килай?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *