2016 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади

янв 04 / 2016

alt

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мамлакатимиз аҳолисига йўллаган Янги йил табригида маълум қилди

"Бизнинг прогноз ва ҳисоб-китобимиз шуни кўрсатадики, кириб келаётган 2016 йилда иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоизга, аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадлари 9,5 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори турли манбалар ҳисобидан 15 фоизга ошиши кутилмоқда", дейди Ислом Каримов.

Шунингдек, 2016 йилда давлат бюджетида илму фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт тармоқларини ўзида мужассам этган ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфланадиган маблағлар 2015 йилда ўзлаштирилган маблағларга нисбатан анча кўпроқ бўлиб, давлат бюджети умумий харажатларининг 59,1 фоизини ташкил этади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *