2019 йилга қадар Қорақалпоғистондаги насос станцияларидаги 41 насос ва 164 электр двигателлари алмаштирилади

фев 26 / 2016

alt

Маълум қилинишича, 2015-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш юзасидан замонавий технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари белгиланган. Хусусан, “Иссиқлик маркази” корхоналари тасарруфидаги қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш, насос станцияларидаги 41 насос ва 164 электр двигателини алмаштириш режалаштирилган.

Ўтган йили 200 бюджет муассасасига тегишли 650 иситиш қозонхонаси, сув хўжалиги станцияларидаги насос ва электр двигателлари алмаштирилди, аҳоли турар жойларида 660 мингдан зиёд лампа ўрнатилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *