2020 йилгача Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 350 минг тоннага қисқартирилади

янв 16 / 2016

alt

Пахта етиштириш ҳажмини 350 минг тоннага қисқартириш ҳисобидан 170 минг 500 гектар суғориладиган ер пахтадан бўшайди. Бу жараёнда, албатта, аввало мамлакатимиз бўйича пахта ҳосилдорлиги гектаридан ўртача 26,1 центнерни ташкил этиб турган бир пайтда ҳосилдорлиги 12-15 центнердан ошмайдиган паст бонитетли ерларни пахтадан бўшатишга эътибор қаратилади. Асосан шўрланган, шунингдек, пахта етиштиришга яроқсиз бўлган тоғолди ерларига ғўза экилмайди. 

Пахтадан бўшаган экин майдонларида аввало, сабзавот ва картошка, шулар қаторида озуқа экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликлар экилади, боғ ва узумзорлар барпо этилади, дейди Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисда.

Экин майдонларининг оптималлаштирилиши ва замонавий агротехнологияларнинг жорий этилиши натижасида 2020 йилда бошоқли дон етиштиришни 16,4 фоизга ошириб, унинг ҳажмини 8 миллион 500 минг тоннага етказиш, картошка етиштиришни 35 фоизга, сабзавотни 30 фоизга, мева ва узумни 21,5 фоиз, гўшт етиштиришни 26,2 фоизга, сутни 47,3 фоиз, тухумни – 74,5 фоизга кўпайтириш, балиқ етиштиришни 2,5 мартага ошириш кўзда тутилмоқда. 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *