2022 йилдан Асакада янги автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

июл 30 / 2019

alt

Андижон вилоятининг Асака туманида янги автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа ташаббускори “GM Uzbekistan” АЖ бўлиб, лойиҳа қиймати - 2 124 300,0 млн сўм (2,1 трлн сўм). Ушбу қийматдан 637 500,0 млн сўми корхонанинг ўз маблағлари, 91 500,0 минг доллари хорижий кредит, 85 500,0 минг доллари хорижий инвестиция ҳисобидан жалб этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
 
Лойиҳанинг ишга тушиш муддати - 2022 йил, март.
 
Бундан ташқари, Асакада автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилади. “Kapital Rubber Technology” МЧЖ ташаббускор бўлган лойиҳа қиймати 5 500,0 млн сўм. Ишга тушиш муддати - 2019 йил сентябрь.
 
Шунингдек, ушбу туманда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Лойиҳа қиймати - 800,0 млн сўм, ишга тушиш муддати - 2019 йил сентябрь.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *