2030 йилга бориб Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 2 баробар ошириш кўзда тутилмоқда

янв 16 / 2016

alt

Ислом Каримовнинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 2 баробар ошириш кўзда тутилган.

«Бу йўлда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобидан саноатни жадал ривожлантириш ва ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 2015 йилдаги 33,5 фоиздан 40 фоизга етказиш, қишлоқ хўжалиги улушини эса 16,6 фоиздан 8—10 фоизга камайтириш, энергияни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш эвазига ялпи ички маҳсулот учун сарфланадиган энергия ҳажмини тахминан 2 баробар қисқартиришга эришмоғимиз керак», — деди Ислом Каримов.

Президент мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 2016—2030 йилларда 2 баробар кўпайишига эришиш учун ўртача йиллик ўсиш суръатлари 4,8 фоиз даражасида бўлишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. «Агар кейинги 11 йилда бу кўрсаткич 8 фоиздан юқори бўлиб келганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу вазифани амалга ошириш учун мустаҳкам асос ва замин борлиги яққол аён бўлади», — деди давлат раҳбари.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *