2015 йилда савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига 183 мингдан ортиқ ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилди

янв 18 / 2016

alt

2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, банкларнинг умумий капитали 7,8 трлн. сўмдан ошди.

Ҳисобот йилида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 2014 йилга нисбатан 27,3 фоиз кўпайиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 42,7 трлн. сўмдан ортди. 

Банкларнинг инвестиция мақсадларига ажратилган кредитлари ҳажми ҳам 2014 йилга нисбатан 1,2 баробар ошиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 10,2 трлн. сўмни ташкил қилди. Микрокредитлар ҳажми 2,5 трлн. сўмдан ошиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ўсди.

Тижорат банклари томонидан аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредитлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар ўсиб, шу йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 1,2 трлн. сўмдан ошиб кетди.

Ҳисобот йилида молиявий хизматлар таркибида, бевосита банк хизматларининг улуши 88 фоизга етиб, бу кўрсаткич ҳам 2014 йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёд ошди. 

Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Муомалага чиқарилган пластик карточкаларнинг умумий сони бугунги кунга келиб 16,3 млн. донадан ошди, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига ўрнатилган ҳисоб-китоб терминаллари сони эса 183,1 мингтага етди.

Шу билан бирга, мажлисда мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатиш ва аҳолининг банкларга бўлган ишончини янада ошириш борасидаги мавжуд ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётган айрим тижорат банклари фаолияти қаттиқ танқид қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *