Ўзбекистонда турли банкларнинг пластик карточкалари ўртасида пул ўтказиш мумкин бўлади

фев 26 / 2016

alt

Марказий банкнинг Пул муомаласи департаменти директори ўринбосари Фахриддин Бобоевнинг маълум қилишича, ҳозирга қадар пластик карточкадаги қолдиқ маблағлар тижорат банклари томонидан Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг йиллик 1 фоизи миқдорида капиталлаштирилар эди.

Эндиликда жисмоний шахслар пластик карточкаларининг (иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва оилавий карточкалар, шу жумладан корпоратив карточкалар) фойдаланиш муддати тугаганда қайта эмиссия қилишда (алмаштиришда) банк хизмати ҳақи ундирилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Буни оддий қилиб айтсак, А банкнинг мижози ўз пластик карточкасидаги пулларни Б банкнинг мижози бўлган шахс пластик карточкасига исталган ҳудудда ўтказиш  имконига эга бўлди. Ҳозирга қадар бу тарзда, яъни бир банкнинг мижози иккинчи бир банк мижозига пул ўтказиши техник сабабларга кўра амалга оширилмас эди. Бу каби қулайлик, шубҳасиз, нақд пулга бўлган талабни камайтириб, пул айланишининг тезлашишига шароит яратади, дейди Фахриддин Бобоев.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун корпоратив пластик карточка эмиссия қилинганда банк хизмати ҳақи Марказий банк расмий курси бўйича 5 еврогача пасайтирилди. Илгари бу миқдор мижоз билан келишув асосида 20 еврогача этиб белгиланган эди.

Янги тарифлардаги яна бир ўзгариш юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорнинг шикастланган ва йўқотилган корпоратив карточкалари билан боғлиқ. Яроқсиз ва йўқолган корпоратив карточкалар янгисига алмаштириб берилаётганда банк 10 еврогача (илгари 25 еврогача) хизмати ҳақи ундиради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот хизмати

  • Мехмон
    28 феврал 2016, 09:39

    Пул утказиш тартиби кадай амалга оширилади. Кайси дастур оркали. Уяли алока тизимига богланган КЛИК дстури оркали амалга оширса буладими. Уз24 тахририятидан ушбу мавзуда туликрок маълумотлар, янгиликлар такдим этишларини сурардим.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *