Импорт қилинадиган автомобиллар учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

июн 03 / 2020
alt
“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4739-сон, 03.06.2020 й.) қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.
 
Телеграмдаги @bayonotuz канали автомобилларнинг қанчалик арзонлашини бир мисолда ҳисоблаб кўрган.

Каналда ёзилишича, «Импорт машина» шартли номдаги автомобилини мисол қилиб оламиз. «Импорт машина»нинг двигатель ҳажми 1,6, аниқроқ стандарт бўйича айтсак, 1591 куб см. Жадвалга қараймиз, бундай двигателдаги машиналарнинг ҳар куб.см учун 2,6 доллар акциз олинади. 1591ни 2,6га кўпайтирамиз: 4136 доллар, 60 цент.
 
Тушунганингиздек «Импорт машина» шу кунгача Ўзбекистонда шартли равишда 17 136 доллардан сотилган бўлса, акциз солиғидан озод этилиши эвазига унинг нархи тахминан 13 минг долларга тушиши керак бўлади. Яъни 4 136 долларга арзонлайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *