Аи-91 русумли бензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди

авг 19 / 2019

alt

15 август куни биржа савдоларига жами 720 тонна жумладан, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ биржа савдоларига 600 тонна, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ 120 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйди.
 
Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх бир тонна учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди, деб хабар беради Товар хомашё биржаси.
 
Савдолар якунига кўра, 746 миллион сўмлик 120 тонна (савдога қўйилган ҳажмдан 16,7 фоиз) АИ-91 русумли бензин сотилган.
 
Бензиннинг 15 август учун белгиланган биржа котировкаси унинг амалдаги бошланғич нархидан деярли ошмади ва бир тонна учун 6,2 миллион сўмни ташкил этди.
 
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ 15 августдан АИ-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *