Алишер Усмонов ҳомийлигида Наманганда 18 қаватли бизнес маркази қурилади

июн 07 / 2019

Картинки по запросу Алишер Усманов

Таниқли тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов  ёрдамида Наманганда 18 қаватли бизнес маркази қурилади. 7 июнь куни бошланган "Doing business with Namangan ­­-­ 2019" халқаро инвестиция форумида маълум бўлди, деб хабар қилади Sputnik.
 
“Наманган шаҳрида Алишер Бурханович ёрдамида қурилаётган замонавий конгресс залига эга, жаҳон талабларига жавоб берадиган  18 қаватли бизнес-марказ тўғрисида маълумот беришдан хурсандмиз”, - деган форумда сўзга чиққан вилоят ҳокими Бозоров.
 
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Наманган вилоятида мева боғлари учун 24 минг гектар майдон, шунингдек, узумзорлар учун 9 минг гектар майдон мавжуд. Ўтган йили 750 минг тонна сабзавот, 250 минг тонна мева, 107 минг тонна узум ишлаб чиқарилган.
 
Тадбирда 40 га яқин давлатдан, 300 га яқин хорижий компания вакиллари қатнашмоқда. Бугун 320 миллион долларлик инвестиция шартномалар имзолаш режалаштирилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *