"Алоқабанк" картадан картага пул ўтказиш хизматини жорий қилди

янв 09 / 2016

alt

АТ “Алоқабанк” томонидан пластик карталар фойдаланувчилари учун пул ўтказмалари бўйича мобиль илова – UZCARD ёрдамида маблағларни картадан картага ўтказувчи янги хизмат жорий этилди, деб хабар беради UzReport агентлиги.
Пул маблағларини картадан картага ўтказиш учун фойдаланувчи мобиль телефонидан UZCARD иловасига ёки uzcard.uz сайтидаги персонал кабинетига кириши керак. Шундан сўнг, пул ўтказиш бўйича жуда оддий форма тўлдирилади, яъни бунда қабул қилиб олувчининг карта рақами тўлдирилиб, маблағ миқдори кўрсатилади. Айтиш керакки, пул ўтказмалари онлайн режимда амалга оширилади. Ўтказилган сумма эса шу заҳотиёқ қабул қилиб олувчи томоннинг пластик картасига келиб тушади. Ушбу хизмат учун пулни юбораётган мижоздан маблағнинг 2 фоизи мидорида ҳақ ушлаб қолинади.
Бир ойда ўтказиладиган маблағ миқдори чегараланган бўлиб, у 1 млн сўмдан ошмаслиги керак.
Айни пайтда янги хизматдан фақат “Алоқабанк” мижозлари фойдаланишлари мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *