Банкомат орқали нақд пул ечиб олишда фоиз тўловини чегаралаш таклиф қилинди

июн 01 / 2019
alt
 
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида банкоматлар орқали нақд пул олинганда фоиз тўловини чегаралаш тўғрисида мурожаат эълон қилинди.
 
“Бошида текин бўлган бу амалиёт айни вақтда 1 фоиз этиб белгиланди. Банк муассасалари буни банкоматга кетадиган харажатлар: интернет, техник таъминот, назорат қилиш каби харажатларни қоплаш учун олинади деб тушунтиришди. Майли, банкнинг ўз харажатлари борлигини тушунган ҳолатда 1 фоизга қаршилик йўқ, лекин қанча кўп пул ечиб олсангиз шунча кўп маблағ йўқотасиз. Агарда 5 млн сўм нақдлаштирилса, 50 минг, 10 млн сўм нақдлаштирилса, 100 минг сўм йўқотилади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 
 
Петицияда қуйидаги таклифлар берилган:
 
– банкомат орқали 1 млн сўмдан ортиқ маблағ ечилганда, 10 минг сўмдан (яъни 1 млн ни 1 фоизи) кўп фоиз ушланмасин;
 
– агар фойдаланувчи бир ой давомида банкоматдан пул нақдлаштирса, қайси банкоматдан пул нақдлаштирганидан қатъий назар фақат 1 мартагина фоиз ушлансин;
 
– қанча кўп пул ечилса, фоиз тўлови шунча камайиб борсин (1 млн гача 1 фоиз, 5 млн гача 0,5 фоиз ва ҳ.к.);
 
– банкоматлар ўзлари тегишли бўлган банк пластик карточкаларидан фоиз ушламасин.
 
Айни вақтда ушбу мурожаат учун йиғилган овозлар сони 195 та.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *