Бозорларда нарх-наво яна ошдими?

мая 28 / 2019

alt

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 26 май ҳолатига республика бозорларидаги нарх-навони маълум қилди.
 
Мол гўшти
 
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача сотилмоқда.
 
Қўй гўшти
 
Энг арзон нарх 1 кг қўй гўшти учун Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори, пойтахтимизнинг “Миробод”, “Фарҳод” ҳамда “Чорсу” бозорларида т32 000 дан 42 000 сўмгача. Энг қиммат нарх Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг қўй гўшти - 42 000 дан 45 000 сўмгача.
 
Товуқ гўшти
 
Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида ҳамда Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000 сўмдан – 14 000 сўмгача. Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 18 000 – 20 000 сўм.
 
Гуруч
 
Энг арзон нарх Самарқанд шаҳар “Сиёб” деҳқон бозори ва Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000 – 14 000 сўм. Энг қиммат нарх эса Қарши шаҳри “Ерқўрғон“ деҳқон бозорида кузатилган – 8 000 – 15 000 сўм.
 
Ўсимлик ёғи
 
Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги “Фарҳод” деҳқон бозорида 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача. Энг қиммат нарх Наманган шаҳри “Сардоба“ деҳқон бозорида қайд этилган – 11 000 дан 14 000 сўмгача.
 
Ун
 
Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги “Фарҳод” бозорида 2 200 сўм. Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм.
 
1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.
 
Шакар
 
Энг арзон нарх Тошкент шаҳрининг “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200 сўм. 1 кг шакар учун энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000 сўм.
 
Тухум
 
Энг арзон нарх пойтахтимизнинг Юнусобод деҳқон бозорида қайд этилди 300 сўмдан 600 сўмгача. Энг қиммат нарх Тошкентнинг Чорсу деҳқон бозорида кузатилди — 350 – 650 сўмгача.
 
Картошка
 
Энг арзон нарх Андижоннинг Янги шаҳар бозори ҳамда Фарғона Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 2 200 сўмгача. Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори, Навоий шаҳри “Саховат“ МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозори, Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда пойтахтимиздаги “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилди – 1 200 – 3 000 сўмгача.
 
Помидор
 
Энг арзон нарх Навоий шаҳри “Саховат“ МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозори ҳамда Сурхондарёнинг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 2 500 сўмдан – 5 000 сўмгача. Энг қиммат нарх эса Тошкентнинг “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 11 000 сўмгача.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *