Буғдойни чуқур қайта ишлашда Россия тажрибаси қўлланилади

фев 29 / 2016

alt

Ўзбекистонлик мутахассислар Калуга вилоятида РОСВА биотехнологик комплекси, Тюмень вилоятининг Ишим шаҳрида лизин ва буғдой клейковинасини ишлаб чиқариш бўйича саноат комплексининг қурилиш ишлари билан танишдилар. Меҳмонларга клейковинани қуритиш ва қадоқлаш аппаратлари, тегирмон қурилмалари тақдим этилди.

Олинган тажрибани “Қўқонспирт”АЖда буғдойни чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш чоғида қўллаш режалаштирилган. Лойиҳа 2017 йилда якунланади. Бу ҳақда Telegraf.uz хабар берди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *