Божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддати кечиктирилади

мая 19 / 2020
altПрезидент Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Унда божхона божи ва акциз солиқлар бўйича ҳам имтиёзлар белгилаб қўйилган.
 
2019 йилда Президентнинг тегишли Фармонига асосан тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилган эди.
 
Янги фармонга мувофиқ, божхона органларига мурожаат қилган кунгача 1 йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан берилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *