Энди эски автомобилни дилерлар орқали янгисига алмаштириш мумкин бўлади

июн 07 / 2019
 
 
Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда. "Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодировнинг маълум қилишича, Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинади.
 
– Масалан, сизнинг машинангиз бор, 3-5 ёки 10 йил мингансиз, уни янгиламоқчисиз. Лекин янги машина сотиб олиш учун пулингиз камроқ бўлиши мумкин. Сиз эски, яъни ҳозир миниб юрган машинангизни дилерга бориб топширасиз-да, янги автомобил ўртасидаги фарқни тўлов қиласиз, алмаштириб кетаверасиз, янгилаб оласиз, – дейди Қодиров.
 
Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *