Эртадан Чэнду – Тошкент йўналишида авиарейслар йўлга қўйилмоқда

янв 09 / 2020

alt

Хитойнинг «Zhejiang Loong Airlines» авиакомпанияси 10 январь кунидан эътиборан Чэнду – Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни бошлайди, деб хабар қилади Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу йўналишда авиакомпания парвозларни ҳафтасига уч маротаба бажаришни режалаштирган. Чэнду Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширган «Zhejiang Loong Airlines» авиакомпаниясининг рейси эртага маҳаллий вақт билан соат 18:10 да Тошкент халқаро аэропортига қўнади. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 27 сентябрь кунидан эътиборан Хитойнинг мазкур авиакомпанияси Сиань шаҳридан Тошкентга чартер рейсларни амалга оширишни бошлаган эди.

alt

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *