Фарғонада "Фарғона водийсининг мева-сабзавотчилик тармоқлари: экспорт салоҳияти" мавзусида халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди

фев 26 / 2016

alt

Ўтган йили Фарғона вилоятида 414 минг тонна мева, 783 минг тонна сабзавот, 277 минг тонна картошка, 71 минг тонна полиз маҳсулотлари, 113 минг тонна узум етиштирилди. Вилоят эҳтиёжидан ортган 120 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Жорий йилда вилоятда 1 миллион 800 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштириш режалаштирилган, унинг қарийб 300 минг тоннаси экспорт қилинади.
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вилоят филиалида халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Фарғона водийсига хос интенсив боғларга шакл бериш усуллари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.

Бизнес-форум иштирокчиларига мамлакатимиз, хусусан, Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир доирасида фермер хўжаликлари, агрофирмалар етиштирган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *