Фарғоналик фермер ҳар бир қуёндан 25 килограммгача гўшт маҳсулоти олмоқда

янв 28 / 2016

alt

Беш йилдан буён мазкур хўжалик қуён зотларидан бенуқсон насл олишга ҳам муваффақ бўлмоқда.

– Интернет тармоғи орқали соҳага оид сўнгги янгиликлар, қуён парваришлаш, насл олишдаги илғор тажрибалар, технологик жараёнларни диққат билан ўрганиб борамиз, – дейди хўжалик ветеринари Омонжон Собиров. – Гўшт йўналишида боқиладиган қуённинг жаҳон миқёсида энг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичи 25 килограмм ҳисобланади. Бизнинг хўжаликда ҳам ушбу йўналишда ҳар бир қуёндан 25 килограммгача парҳезбоп гўшт маҳсулоти олинмоқда. Қуён гўшти келишув асосида қўшни вилоятлар ва пойтахтимиз бозорларига етказиб берилаётир.

Қуёнчилик – истиқболли тармоқ. Қуён товушқонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Антарктидадан ташқари ер юзининг барча минтақасида тарқалган. Ҳозир фанга қуённинг 50 дан ортиқ зоти маълум. Олинадиган маҳсулотга қараб икки катта гуруҳга ажратилади – гўшт ва тери берадиган қуёнлар.Музлатилган қуён гўштидан йилнинг исталган фаслида фойдаланиш мумкинлиги унинг парҳезлик ва бошқа хусусиятларини оширади. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Ўзбекистонда ҳозир уй шароитида қуёнбоқарлар кўпроқ оқ великан, кулранг великан, оқ момиқ ва ангор зотли қуёнларни кўпайтирмоқда. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра, қўй жунидан 10 баробар устун туради.

Манба ва фото: ЎзА

  • Мехмон
    25 июл 2018, 22:47

    Мен хам фаргонаданман куен хакида богланелили 94 4943306

  • Мехмон
    20 июл 2018, 15:52

    Assalomu alaykum biz xam shu quyondan boqmoqchiz siz bilan bog'lansak bo'ladimi Asaka shaxridan Musajon +998 97 993 15 52

  • Мехмон
    20 июл 2018, 13:50

    Ассолому алайкум қуён сотиб олмоқчиман, кўп миқдорда сиз билан қандай боғлансам бўлади. 998943514979

  • Мехмон
    31 март 2018, 15:35

    men ham shu quyonlarni olsam buladimi qanday qilib siz blan ulansa buladi
    surhondariyo viloyati termiz shahridan javohir +998919117555

  • Мехмон
    06 март 2018, 17:10

    Шу куён зотидан сотасизларми.+998996600610

  • Мехмон
    20 феврал 2018, 12:50

    men xam shu quynlardan olsam bo'ladimi qanday qilib siz bilan bog'lansam boladi.
    Angren shahridan Xojiakbar bo'laman +998942165393.

  • Мехмон
    05 феврал 2018, 16:38

    Ассалому алайкум ака мен хам шу куёндан купрок олмокчиман тел: +99893-264-68-09 Наманган вилояти

  • Мехмон
    01 феврал 2018, 12:17

    Менинг исмим Иброхим Тошеннт вилояти бекобод туманида тураман ккенчилик бн шугулланмокчиман кайси зот танлашни билмаяпман илтимос маслахат берсангиз тел.90 327 29 09 олдиндан катта рахмат

  • Мехмон
    01 феврал 2018, 12:13

    Кайси зотларни бокиш тавсия этилади

  • Мехмон
    31 янвuary 2018, 12:19

    Ассалому алейкум. Мен Узбекистон тумани Яйпан шахриданман менга хам шу куёндан керак эди. +99891-146-07-08 шу номерга тел килинг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *