Фарғоналик фермер ҳар бир қуёндан 25 килограммгача гўшт маҳсулоти олмоқда

янв 28 / 2016

alt

Беш йилдан буён мазкур хўжалик қуён зотларидан бенуқсон насл олишга ҳам муваффақ бўлмоқда.

– Интернет тармоғи орқали соҳага оид сўнгги янгиликлар, қуён парваришлаш, насл олишдаги илғор тажрибалар, технологик жараёнларни диққат билан ўрганиб борамиз, – дейди хўжалик ветеринари Омонжон Собиров. – Гўшт йўналишида боқиладиган қуённинг жаҳон миқёсида энг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичи 25 килограмм ҳисобланади. Бизнинг хўжаликда ҳам ушбу йўналишда ҳар бир қуёндан 25 килограммгача парҳезбоп гўшт маҳсулоти олинмоқда. Қуён гўшти келишув асосида қўшни вилоятлар ва пойтахтимиз бозорларига етказиб берилаётир.

Қуёнчилик – истиқболли тармоқ. Қуён товушқонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Антарктидадан ташқари ер юзининг барча минтақасида тарқалган. Ҳозир фанга қуённинг 50 дан ортиқ зоти маълум. Олинадиган маҳсулотга қараб икки катта гуруҳга ажратилади – гўшт ва тери берадиган қуёнлар.Музлатилган қуён гўштидан йилнинг исталган фаслида фойдаланиш мумкинлиги унинг парҳезлик ва бошқа хусусиятларини оширади. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Ўзбекистонда ҳозир уй шароитида қуёнбоқарлар кўпроқ оқ великан, кулранг великан, оқ момиқ ва ангор зотли қуёнларни кўпайтирмоқда. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра, қўй жунидан 10 баробар устун туради.

Манба ва фото: ЎзА

  • Мехмон
    16 янвuary 2018, 15:56

    Ассалому алейкум! Мен Бухороданман, менга хам шу куен зотидан керак эди, илтимос +998939210051

  • Ботиржон
    12 янвuary 2018, 12:19

    Ассалому-алейкум мен куенчилик б.н шугулланмокчиман сотиб олмокчиман агар иложи б.са тел. 94 4198120

  • Мехмон
    04 декабр 2017, 00:33

    Ассалому алайкум мен Короколпокистонданман менга хам шу куон зотидан керак эди илтимос тел. 912606052

  • Мехмон
    12 ноябр 2017, 16:53

    Ассалому алайкум менда хам куёнлар бор уй шароитида бокаман сиздаги куёнлардан хам боксайдим. Кейин уйдаги куёнларимни бурнига хаммасига кутурга ухшашнарса тошиб кетибдия нима килишим керак илтимос айтворинг. +998913440702

  • Мехмон
    03 октябр 2017, 21:40

    Salom Men Ulug'bek Namangandan mengaham shu zotlardagi kuyon kerak 998934078092

  • Мехмон
    16 сентябр 2017, 12:46

    Асссоломуалекум мен хам шу зотли куен омокчиман илтимос кандей сиз билан богланса булади

  • Мехмон
    04 сентябр 2017, 20:39

    Salom men Farg'onadanman menda velikan quyon bor .Men boqiw hamda zotini buzulmasligi tog'risida malumot olmoqchiman .Iltimos yordam bersangiz +998911546494

  • Мехмон
    21 август 2017, 09:36

    salom meni ismim Okiljon men sizdan kuyon sotib olmokchiman iltimos men bilan boglanin.+998905840110

  • Davlatjon
    21 август 2017, 07:46

    assalomu aleykum man Tolibov Davlatjon Samarqanddan man man sizlardan quyo olmoqchi edim qanaqa bog'lansa bo'ladi.agar iloji bo'lsa +99897 927 00 99 nomerimga tel qilsangiz degan edim.raxmat

  • Мехмон
    20 август 2017, 21:04

    ниппельные поилкалар бор. тел.99-8781763

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *