Фарғоналик фермер ҳар бир қуёндан 25 килограммгача гўшт маҳсулоти олмоқда

янв 28 / 2016

alt

Беш йилдан буён мазкур хўжалик қуён зотларидан бенуқсон насл олишга ҳам муваффақ бўлмоқда.

– Интернет тармоғи орқали соҳага оид сўнгги янгиликлар, қуён парваришлаш, насл олишдаги илғор тажрибалар, технологик жараёнларни диққат билан ўрганиб борамиз, – дейди хўжалик ветеринари Омонжон Собиров. – Гўшт йўналишида боқиладиган қуённинг жаҳон миқёсида энг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичи 25 килограмм ҳисобланади. Бизнинг хўжаликда ҳам ушбу йўналишда ҳар бир қуёндан 25 килограммгача парҳезбоп гўшт маҳсулоти олинмоқда. Қуён гўшти келишув асосида қўшни вилоятлар ва пойтахтимиз бозорларига етказиб берилаётир.

Қуёнчилик – истиқболли тармоқ. Қуён товушқонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Антарктидадан ташқари ер юзининг барча минтақасида тарқалган. Ҳозир фанга қуённинг 50 дан ортиқ зоти маълум. Олинадиган маҳсулотга қараб икки катта гуруҳга ажратилади – гўшт ва тери берадиган қуёнлар.Музлатилган қуён гўштидан йилнинг исталган фаслида фойдаланиш мумкинлиги унинг парҳезлик ва бошқа хусусиятларини оширади. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Ўзбекистонда ҳозир уй шароитида қуёнбоқарлар кўпроқ оқ великан, кулранг великан, оқ момиқ ва ангор зотли қуёнларни кўпайтирмоқда. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра, қўй жунидан 10 баробар устун туради.

Манба ва фото: ЎзА

  • Мехмон
    18 август 2017, 09:18

    мен андижондан жахонгирман куён олмокчиман мен билан богланинг илтимос 998914803272

  • Шамсиддин
    10 июл 2017, 15:39

    Ассалому алайкум мен Раджабов Шамсиддин Термиз туманида яшайман хаво жуда иссик куёнчилик бокиш имкони борми ёки йукми

  • Одил
    29 июн 2017, 10:55

    Менга хам шу зотдан керак эди илтимос менга хам сотинглар 91 442 29 55

  • Мехмон
    16 июн 2017, 19:08

    Silardan kotta iltimos zotidan berin man ham boqip gowtini kasal odamlarga yetqazmoqchiman yordam berin iltimos men bilan bog'lanin+998946237288

  • Мехмон
    16 июн 2017, 19:06

    Asalomu alaykum man quyon boqiwga juda qiziqamn man saxirni diyabet va dizbktiryoz kasigi bilan kasalman manga quyon gow yiw kere diwkan wunga quyon boqiwiyam qiziqaman wunga sizdagi quyoni korip hayratta qoldim iltimos mangayam yaxwilik kilin kasalga yaxwili qigan sovopta koladi iltimos zotidan bering+998946237288 bog'laningla iltimos

  • Мехмон
    27 мая 2017, 18:33

    Assalomu alaykum. Man Uchko'prik tumanidanman quyon boqishga judayam qiziqyapman. uni inini qanday yasayman yoki sizda sotiladigani bormi +99891 699 03 05 mani nomerim. maslaxatingiz kerak. oldindan raxmat

  • Мехмон
    22 мая 2017, 17:22

    Assalomu aleykum ман тошкент шахриданман манга шу куени зотидан керак сизлар билан кандае бглансам булади

  • Мехмон
    15 мая 2017, 11:50

    Assalomu alaykum.Meni ismim Diyorbek men quyon boqaman.Menga ham shu zotli quyon kerak edi.Iltimos men bilan bog'laning.90 2424314

  • Мехмон
    14 мая 2017, 17:17

    Salom alaykum quyon olmoqchiman siz bn qanday bog'lana boladi 90 3300514

  • Мехмон
    25 апрел 2017, 17:28

    салом менхам қуёнчилик билан шугулланмоқчиман йул йуригини урганиш учун кимга ва каерга боришни билмаяпман ёрдам берадиган фермерлар борми?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *