Фарғоналик фермер ҳар бир қуёндан 25 килограммгача гўшт маҳсулоти олмоқда

янв 28 / 2016

alt

Беш йилдан буён мазкур хўжалик қуён зотларидан бенуқсон насл олишга ҳам муваффақ бўлмоқда.

– Интернет тармоғи орқали соҳага оид сўнгги янгиликлар, қуён парваришлаш, насл олишдаги илғор тажрибалар, технологик жараёнларни диққат билан ўрганиб борамиз, – дейди хўжалик ветеринари Омонжон Собиров. – Гўшт йўналишида боқиладиган қуённинг жаҳон миқёсида энг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичи 25 килограмм ҳисобланади. Бизнинг хўжаликда ҳам ушбу йўналишда ҳар бир қуёндан 25 килограммгача парҳезбоп гўшт маҳсулоти олинмоқда. Қуён гўшти келишув асосида қўшни вилоятлар ва пойтахтимиз бозорларига етказиб берилаётир.

Қуёнчилик – истиқболли тармоқ. Қуён товушқонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Антарктидадан ташқари ер юзининг барча минтақасида тарқалган. Ҳозир фанга қуённинг 50 дан ортиқ зоти маълум. Олинадиган маҳсулотга қараб икки катта гуруҳга ажратилади – гўшт ва тери берадиган қуёнлар.Музлатилган қуён гўштидан йилнинг исталган фаслида фойдаланиш мумкинлиги унинг парҳезлик ва бошқа хусусиятларини оширади. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Ўзбекистонда ҳозир уй шароитида қуёнбоқарлар кўпроқ оқ великан, кулранг великан, оқ момиқ ва ангор зотли қуёнларни кўпайтирмоқда. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра, қўй жунидан 10 баробар устун туради.

Манба ва фото: ЎзА

  • Шохрух
    28 феврал 2017, 13:47

    Мен хам куён бокмокчиман маслахат беринг илтимос

  • Мехмон
    27 феврал 2017, 13:16

    Ассалому алайкум! Мен Самарканд вилоятининг Каттакургон шахрида яшайман. Куёнчилик сохасидаги ютукларингиз билан табриклайман. Агар хохиш ва имкониятингиз булса, Сиз билан мулокат урнатмокчи эдим. Мувоффикиятлар тилаб, хурмат билан Олимжон

  • Мехмон
    26 феврал 2017, 22:58

    Assalom alaykum men Samarqanddanmam.
    Veterinar vrachman 14 yildan buy on parrandachilik bilan ishlayman.
    Men quyon boqish juda xoxlayman,yaxshi quyonlar qayirdan olishim mumkin?
    Sizni ishlaringiz bilan juda qiziqaman.
    Iloj bo'lsa menga quyon olish va boqish uchun batafsil malumot bersangiz?
    +998979195614. telifoningiz kutaman.
    xayr.
    Kosimjon.

  • Мехмон
    26 феврал 2017, 22:40

    Ассалому алайкум ман куёнлардан омокчидим тел килсангиз гаплашиб олардик олдиндан рахмат

  • ШАВКАТЖОН
    26 феврал 2017, 15:17

    мен хам куёнчилик билан шугунланмокчиман сизлардан сотиб олсам буладими телфоним +998909150507 исмим шавкат

  • Ro'zimamat
    24 феврал 2017, 17:45

    salom men siz bilan xamkorlik qilmoqchiman. javobizni kutaman. +998914712540

  • Мехмон
    20 феврал 2017, 23:08

    Sotib olmoqchiman telifon qiling949164961

  • Мехмон
    16 феврал 2017, 18:17

    Ассалому алекум МАН Ёзявондан Солиев Бахтёр шу куянлардан сотип олмокчиман иложи болса тел килворинглар 93 649 27 56
    91 660 03 56 ФАРГОНА вилоят Ёзявон туманидан МАН

  • Мехмон
    13 феврал 2017, 13:29

    Assalom aleykum men qoshni dawlat Turkmanistondanman sizlar bilan hamkorlik qilmoqchiman iloji bolsa mening telefon raqamim +99362620068 qongiroqingizni kutaman oldindan rahmat.

  • Мехмон
    13 феврал 2017, 09:18

    25kiloli go'sht osa bo'ladi quyondan lekin toza nasl bolishi kerak buning uchun. Biroq O'zbekistanda toza nasli quyonlarni topish amrimahol. Agarda kimda kaliforniya zotudagi quyonlar bo'lsa telegramda aloqaga ciqing sotib olaman+998998409101. Faqat asl zotlarnigina sotib olaman. Quyoningizni rasmga olib tashash yozdingizdan chiqmasn

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *