Фарғоналик фермер ҳар бир қуёндан 25 килограммгача гўшт маҳсулоти олмоқда

янв 28 / 2016

alt

Беш йилдан буён мазкур хўжалик қуён зотларидан бенуқсон насл олишга ҳам муваффақ бўлмоқда.

– Интернет тармоғи орқали соҳага оид сўнгги янгиликлар, қуён парваришлаш, насл олишдаги илғор тажрибалар, технологик жараёнларни диққат билан ўрганиб борамиз, – дейди хўжалик ветеринари Омонжон Собиров. – Гўшт йўналишида боқиладиган қуённинг жаҳон миқёсида энг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичи 25 килограмм ҳисобланади. Бизнинг хўжаликда ҳам ушбу йўналишда ҳар бир қуёндан 25 килограммгача парҳезбоп гўшт маҳсулоти олинмоқда. Қуён гўшти келишув асосида қўшни вилоятлар ва пойтахтимиз бозорларига етказиб берилаётир.

Қуёнчилик – истиқболли тармоқ. Қуён товушқонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Антарктидадан ташқари ер юзининг барча минтақасида тарқалган. Ҳозир фанга қуённинг 50 дан ортиқ зоти маълум. Олинадиган маҳсулотга қараб икки катта гуруҳга ажратилади – гўшт ва тери берадиган қуёнлар.Музлатилган қуён гўштидан йилнинг исталган фаслида фойдаланиш мумкинлиги унинг парҳезлик ва бошқа хусусиятларини оширади. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Ўзбекистонда ҳозир уй шароитида қуёнбоқарлар кўпроқ оқ великан, кулранг великан, оқ момиқ ва ангор зотли қуёнларни кўпайтирмоқда. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра, қўй жунидан 10 баробар устун туради.

Манба ва фото: ЎзА

  • Мехмон
    10 феврал 2017, 14:20

    25 кг ли куенни узи йук ер шарида,буларни куени Марс сайерасидан келган булса керак)))

  • Мехмон
    08 феврал 2017, 21:46

    Ассалом алейкум, богланишни иложи булса конгирок килсангиз +99897 770 07 32

  • Мехмон
    08 феврал 2017, 12:27

    ассалому алайкум илтимос манга кунгирок кворолисми жуддаям миннадар булардим аввалдан рахмат мани телефон номерим +998977700732

  • Мехмон
    07 феврал 2017, 19:00

    Salom sizlar bilan xamkorlik qilsak bo'ladimi sizlar bilan qandey bog'lansak bo'ladi..tel +99893 785 42 42 iltimos aloqaga chiqinglar.

  • Мехмон
    07 феврал 2017, 18:35

    Куёнларингизга жуда кизикиб колдим, Сизларга таклиф бор.
    Сизлар билан кандай богланса булади, иложи булса илтимос биз билан богланинглар +998979248318

  • Навоий виляоти
    07 феврал 2017, 16:20

    Ассалом алаекум сизлардан куён олмокчиман кандай боглансак булади. Илтимос +998 90 730 7317 Тураев Азим тель килинглар.

  • Мехмон
    07 феврал 2017, 15:47

    Буларни маълумоти унчалик хакикатга тугри эмас, хакикат булганида номерини ёзиб реклама киларди гуштини сотишга

  • Мехмон
    06 феврал 2017, 19:32

    Assalom alekum. Sizlardan quyon va maslahat olmoqchimiz biz bn bog'laning iltimos +99894.133.33.30 kutamiz. Sizga ham bizga ham foydali takliflarimiz bor

  • Мехмон
    06 феврал 2017, 13:17

    Szlar bilan qandey boglansa buladi.
    Iltimos tel qilinglar 97 793 25 05

  • Мехмон
    05 феврал 2017, 20:44

    Ассалому алайкум сизлар билан хамкорлик килмокчиман илтимос богланайлик 998932217203.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *