Фарғоналик фермер ҳар бир қуёндан 25 килограммгача гўшт маҳсулоти олмоқда

янв 28 / 2016

alt

Беш йилдан буён мазкур хўжалик қуён зотларидан бенуқсон насл олишга ҳам муваффақ бўлмоқда.

– Интернет тармоғи орқали соҳага оид сўнгги янгиликлар, қуён парваришлаш, насл олишдаги илғор тажрибалар, технологик жараёнларни диққат билан ўрганиб борамиз, – дейди хўжалик ветеринари Омонжон Собиров. – Гўшт йўналишида боқиладиган қуённинг жаҳон миқёсида энг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичи 25 килограмм ҳисобланади. Бизнинг хўжаликда ҳам ушбу йўналишда ҳар бир қуёндан 25 килограммгача парҳезбоп гўшт маҳсулоти олинмоқда. Қуён гўшти келишув асосида қўшни вилоятлар ва пойтахтимиз бозорларига етказиб берилаётир.

Қуёнчилик – истиқболли тармоқ. Қуён товушқонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Антарктидадан ташқари ер юзининг барча минтақасида тарқалган. Ҳозир фанга қуённинг 50 дан ортиқ зоти маълум. Олинадиган маҳсулотга қараб икки катта гуруҳга ажратилади – гўшт ва тери берадиган қуёнлар.Музлатилган қуён гўштидан йилнинг исталган фаслида фойдаланиш мумкинлиги унинг парҳезлик ва бошқа хусусиятларини оширади. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Ўзбекистонда ҳозир уй шароитида қуёнбоқарлар кўпроқ оқ великан, кулранг великан, оқ момиқ ва ангор зотли қуёнларни кўпайтирмоқда. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра, қўй жунидан 10 баробар устун туради.

Манба ва фото: ЎзА

  • Мехмон
    01 феврал 2017, 09:31

    Ассалому алайкум. Хорманглар. Сизлар билан кандай боглансак булади. Хамкорлик килиш ниятидаман. Илтимос кунгирок килинг. 972249652. Гаплашайлик. Куён олмокчиман

  • Мехмон
    31 янвuary 2017, 20:16

    Ассалому алайкум сизлар билан кандай боглансак булади хамкорлик килмокчимиз илтимос тел килинг 91 9927177 гаплашайлик куён олмокчимиз

  • Мехмон
    28 янвuary 2017, 21:51

    Ассалому алайкум. Мен Хоразмдан Максудман.Менинг хам илтимосим Сиз билан боғланиш ва Сиз билан хамкорлик қилиш.

  • шахрисабз
    20 янвuary 2017, 08:58

    биз хам куёнчилик билан шугулланиш истагидамиз шунга бизга йул йуриг курсатиш имкони мавжудми иложи булса ёрдам беринг куёнларни хам узингиздан олмокчимиз илтимос

  • Мехмон
    19 янвuary 2017, 10:03

    Salom vodiy quyon hamkorlik firmasi man sizlar bilan hamkorlik qilmoqchiman 998907179764 Azam. Navoiy viloyatidan

  • Мехмон
    17 янвuary 2017, 02:18

    25 килолик куен булиши мумкунмас

  • Мехмон
    15 янвuary 2017, 00:41

    salom Vodiy quyon hamkorlik. Man sizlar bilan hamkorlik qilmoqchiman. iltimos man bilan bog'laning. tel: +998906470959. mail adress: azizjonmustafoyev@gmail.com

  • Мехмон
    09 янвuary 2017, 14:48

    Сизлар билан кандай богланиш мумкун Тел +99890 912 80 71 Маслахат керак Кибрай туманидан Адхам илтимос телефон килворинг

  • Мехмон
    07 янвuary 2017, 19:48

    Мени ошхонам бор куйон гушт пишириб сотамиз кандай шартнома килсак булади биз куйон гуштини таминлолмай коляпмиз 998932269555

  • Мадаминжон
    23 декабр 2016, 16:17

    Сизлар билан кандай богланиш мумкун Тел +998934102250,+998979942254 Мадаминжон Андижон вил Асака ш.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *