"Ўзбекинвест" 2015 йилдаги инвестиция дастурига киритилган 85 лойиҳага 16,2 трлн сўм суғурта ҳимояси тақдим этди

фев 26 / 2016

alt

Улар асосан ипотека суғуртаси, автосуғурта, хавфли ишлаб чиқариш объектлари суғуртаси, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси каби соҳаларда амалга оширилган. Шу мақсадларда 12 миллиард сўм суғурта қопламалари тўлаб берилган. 

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлар, Соғлом она ва бола йили муносабати билан ишлаб чиқилган янги суғурта маҳсулоти тақдимотига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, компания 2015 йилдаги инвестиция дастурига киритилган 85 лойиҳага 16,2 триллион сўм суғурта ҳимояси тақдим этган. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт шартномаларини суғурталаш бўйича 219,9 миллиард сўмлик мажбуриятларни қабул қилган. 

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш», «Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш», «Ихтиёрий тиббий суғурта», «Ихтиёрий мулк суғуртаси» каби 10 турдаги суғурта маҳсулотини интернет орқали электрон тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш имконияти яратилди. «SMS-хабар» хизмати жорий этилди. 

Компанияда хизматлар сифатини юксалтириш борасидаги тадбирлар самарасида Ўзбекистон молия бозорида «Moody's» агентлигининг энг юқори халқаро рейтингини қўлга киритган ягона ташкилотга айланди. Шунингдек, Ўзбекистондаги корхоналар орасида биринчи бўлиб SGS сертификатлаш органи (Швейцария)нинг ISO 9001:2015 янги стандарти бўйича қайта сертификатланди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *