Ўзбекистон банкларида доллар айирбошлаш курси кескин ошди

авг 13 / 2019

alt

Ўзбекистондаги тижорат банклари чет эл валюталарини сотиш ва сотиб олиш қийматини яна кескин кўтарди.
 
Uznews.uz хабар қилишича, 13 августдан бошлаб бир қатор банклар долларни 8940 сўмдан, еврони 9600 сўмдан сотиб олмоқда. Долларни сотиш курси эса 9000 сўмни, евроники 10 560 сўмни ташкил этмоқда.
 
Валюталарнинг янги қиймати белгиланган айрим банклар рўйхати:
 
«Ипотекабанк»
▪️Доллар: сотиб олиш — 8840, сотиш — 8900
▪️Евро: сотиб олиш — 9600, сотиш — 10000;
 
«Капиталбанк»
▪️Доллар: сотиб олиш — 8940, сотиш — 9000
▪️Евро: сотиб олиш — 9490, сотиш — 10560;
 
«Ҳамкорбанк»
▪️Доллар: сотиб олиш — 8940, сотиш — 9000
▪️Евро: сотиб олиш — 9200, сотиш — 10200;
 
«Алоқабанк»
▪️Доллар: сотиб олиш — 8940, сотиш — 9000
▪️Евро: сотиб олиш — 9400, сотиш — 10000;
 
«Қишлоққурилишбанк»
▪️Доллар: сотиб олиш — 8940, сотиш — 8980
▪️Евро: сотиб олиш — 9400, сотиш — 10100.
 
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк биринчи марта ўтган бир ҳафта ичида икки марта расмий курс белгилади. Унга кўра, 10 августдан 1 АҚШ доллари 177,13 сўмга ошиб, 8882 сўмга етганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *