Ўзбекистон банкларида нақд доллар сотилиши бошланди. Марказий банк бундан кейин валюта курсини белгиламайди

авг 20 / 2019

alt

20 август санасидан бошлаб тижорат банклари томонидан доллар сотилиши йўлга қўйилди. Марказий банк расмий баёнотида бу ҳақда айтилади
 
Марказий банк раиси Нурмуратов Мамаризонинг сўзларига кўра, долларнинг 0,5 фоизлик тебраниш чегарасини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини Марказий банк белгиламайди, бу нарх бозорда мустақил шаклланади. Бу - объектив иқтисодий зарурат. Миллий валютанинг қадрсизланиши Америкадан бошқа ҳамма мамлакатларда кузатиляпти.
 
20 августдан тижорат банкларида доллар курси 9450 сўмгача кўтарилди. 
 
Банклар рўйхати:
 
InfinBank
 
Доллар: сотиб олиш — 9350, сотиш — 9450
 
Asia Alliance Bank
 
Доллар: сотиб олиш — 9350, сотиш —  9450
 
Kapitalbank
 
Доллар: сотиб олиш — 9350, сотиш —  9450
 
Эслатиб ўтамиз, 21 августдан 1 АҚШ доллари 323 сўмга ошиб, 9384 сўмга етди
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *