"Ўзбекистон" меҳмонхонаси яна бир бор сотувга қўйилди

мая 31 / 2019
alt
 
Жорий йилнинг февраль ойида “Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилиши маълум қилингандиҲеч бир ариза келиб тушмагач, меҳмонхона яна бир бор сотувга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Объектнинг бошланғич баҳоси — 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган. Сотувга меҳмонхона билан бирга шу ҳудуддаги барча иншоотлар (иккита ресторан, умумий овқатланиш шохобчаси, анжуманлар зали ва бошқалар) киради.
 
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур хиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган. 
 
Ушбу меҳмонхонанинг давлат улушини сотиб олиш бўйича тендерда иштирок этиш учун мурожаат этувчи ёки унинг ваколатли вакили Давлат активларини бошқариш агентлигига ариза бериши лозим.
 
Танлов ўтказилмаган, деб ҳисобланган тақдирда такрорий танлов дастлабки танлов ўтказилган кундан (2019 йил 11 июнь) бошлаб ҳар ўн иш кунида бир марта ўтказилиши мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *