"Ўзбекистон" меҳмонхонасининг нархи арзонлашди

авг 09 / 2019

alt

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзбекистон” меҳмонхона комплексини сотиш бўйича ошкора танлов савдоларига таклиф этади.
 
Мазкур объект давлат улушининг бошланғич нархи 10 фоизга пасайтирилиб, 29,7 млн. АҚШ доллари этиб белгиланди. Май ойида меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланганди.
 
Инвестиция мажбуриятларига кўра, мажмуани сотиб олган инвесторга икки йил ичида 100 миллиард сўм миқдорида сармоя киритиши, 10 йил давомида асосий фаолият тури яъни меҳмонхона хизмати кўрсатишни сақлаб қолган ҳолда ташқи фасадини ўзгартирмасдан меҳмонхонани таъмирлаши ва бошқарувга энг илғор менежерларни жалб қилиши талаб этилади.
 
Мажмуанинг умумий ер майдони 17.482 м2 ни ташкил этади. Бино 17 қаватдан иборат бўлиб, жами 315 та хонаси мавжуд. Улар 83 та бир кишилик (стандарт), 60 та 1 кишилик (яхшиланган), 59 та ярим люкс стандартдаги (иккита ётоқли), 105 та икки кишига мўлжалланган (twin) ҳамда 7 та люкс шунингдек 1 та (грандлюкс) хоналаридир.ь2 та 330 кв.м кенгликдаги анжуманлар зали ҳамда 2 та 2 020 кв.м кенгликдаги 550 ўринга мўлжалланган банкет заллари мавжуд. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида минибар, ресторан, савдо ва валюта айирбошлаш шохобчалари, спорт хонаси, сауна, бассейн, автотураргоҳ, бепул интернет хизматлари туну кун фаолият кўрсатади.
 
Мазкур мажмуа 2017 йилда 7 миллиард 100 миллион сўм, 2018 йилда 6 миллиард 300 миллион сўм соф даромад кўрган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *