Ўзбекистон тарихда биринчи бор Топ-10 ликка кирди!

окт 24 / 2019

alt

Жаҳон банкининг нуфузли “Бизнес юритиш” халқаро рейтингида Ўзбекистон 7 та поғонага кўтарилди ва 69 ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Энг қувонарлиси эса, Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлатлари ичида 8-ўринни эгаллаб, биринчи бор Ўзбекистон тарихида Топ-10 ликка кирдик.

Бизнесни юритишни енгиллаштириш бўйича олдимизда улкан марралар ва масъулиятли ишлар турибди. Бу борада барчамизга омад ёр бўлсин!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *